Ню-Йоркда RM Sotheby's аукционида 1962 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 330 LM/250 GTO рекорд даражада, 51,7 миллион долларга сотилди, деб хабар беради Bloomberg.
Scaglietti кузовли автомобил аукционда сотилган энг қиммат Ferrari ва 2023 йилда дунёдаги энг қиммат классик автомобилга айланди.
Машина тахминан 40 йил давомида Огайо штатидан бўлган коллекциячи Жим Жаегерга тегишли эди. Кимошди савдо уйи машинанинг харидорини ошкор қилмади.
Рекорд бўлишига қарамай, автомобил нархи кутилганидан паст бўлган. Кимошди савдосидан олдин RM Sotheby's аукциони автомобил тахминан 60 миллион долларга сотилишини башорат қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар