
Фото: Reuters
Делавэр штатига ташрифи пайтида АҚШ президенти Жо Байден кортежига автомобил урилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси президент ва биринчи хоним Жилл Байден «Байден-Харрис 2024» сайлов кампанияси штаб-квартирасини тарк этганидан сўнг содир бўлган.
Президент кўчада мухбирнинг саволига жавоб бераётган пайтда, штаб-квартирага киравериш рўпарасидаги чорраҳада кортеж олдини тўсиб турган йўлтанламасга бошқа автомобил урилган. Махфий хизмат ходимлари автомобилни ўраб олиб, ҳайдовчига қуролларини қаратган. Шундан сўнг, АҚШ президенти ва биринчи хоним махфий хизмат ходимлари қуршовида ўз автомобилига ўтириб, воқеа жойини тарк этган.
Ҳодисанинг барча ҳолатлари ҳозирча ошкор этилмади, аммо бу «қасддан тўқнашув» эмаслиги таъкидланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар