12:51 / 20.12.2023
616

Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони: мамлакат шарқида вазият оғир

Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони: мамлакат шарқида вазият оғир

Фото: Telegram / osirskiy

Россия қўшинлари Донецк ва Харкив вилоятларидаги янги аҳоли пунктларини қўлга киритиш учун Купянск, Лиман ва Бахмут йўналишларида олдинга силжимоқда. Бу ҳақда 19 декабр, сешанба куни Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Сирский ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, душманнинг мақсади аниқ - «бу Часов Яр аҳоли пунктига, кейин Константиновка, Дружковка, Славянск, Краматорскка ҳужум ва Донецк вилояти чегараларига чиқиш». «Ҳужум операцияларини ўтказиш учун улар ҳаво-десант қўшинларининг энг жанговар бўлинмалари, денгиз пиёда аскарлари ва собиқ жиноятчилардан тузилган «Шторм Z» ҳамда «Шторм V» бўлинмаларидан фойдаланяпти», деб таъкидлайди украиналик генерал.

Россия қўшинлари Макийивка (Луҳанск вилояти, Лиман йўналиши) ва Купянск яқинидаги Синковка (Харкив вилояти) йўналишида ҳам ҳужум қилмоқда. Умуман олганда, Александр Сирский фронтнинг шарқий секторидаги вазиятни «оғир» деб таърифлади. «Биз душман ҳам қурол-яроғ, ҳам шахсий таркиб сони бўйича устун бўлган шароитда жанг қилишимиз керак», деди қўмондон ва Россия қўшинлари катта йўқотишларга учраётганини таъкидлади.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 19 декабрдаги эрталабки ҳисоботида сутка давомида юз берган 105 та тўқнашув ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, унинг маълумотларига кўра, бир кун ичида Россия қўшинлари 1140 кишини йўқотган. Умуман олганда, уруш бошланганидан бери Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари 348 минг ҳарбий хизматчидан ошгани айтилади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони: мамлакат шарқида вазият оғир