Россия Украинага 140 та дрон билан ҳужум қилди: 101 таси зарарсизлантирилди

Дунё1 дақиқа ўқиш5
Россия Украинага 140 та дрон билан ҳужум қилди: 101 таси зарарсизлантирилди

Россия 28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси Украина ҳудудига 140 та зарба берувчи дрон билан ҳужум қилди. Украина ҳаво мудофааси уларнинг 101 тасини уриб туширди ёки электрон воситалар ёрдамида зарарсизлантирди. Ҳужум оқибатида 27 та жойда зарбалар қайд этилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига таяниб, UNN хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия томонидан учирилган учувчисиз учиш аппаратлари орасида «Шаҳед» туридаги зарба берувчи дронлар, «Гербера» ҳамда «Пародия» туридаги алдамчи дронлар бўлган. «Шаҳед» дронларининг 93 таси реактив двигател билан жиҳозланган.

Ҳужумлар Россиянинг Орёл ва Миллерово шаҳарлари, шунингдек, Россия томонидан вақтинча босиб олинган Донецк ҳудуди ҳамда Қримдаги Гвардейское аҳоли пункти йўналишларидан амалга оширилган.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, 29 ноябрь куни соат 07:30 ҳолатига кўра, ҳаво мудофааси 101 та душман дронини йўқ қилган ёки зарарсизлантирган. Уларнинг 55 таси реактив двигателли «Шаҳед» дронлари бўлган.

Шунингдек, Россиянинг ҳаво ҳужуми воситалари 27 та жойга урилган, уриб туширилган дронлар қолдиқлари эса яна 13 та жойга тушган.

Ҳужумни қайтаришда Украина авиацияси, зенит-ракета қўшинлари, радиоэлектрон кураш ва учувчисиз тизимлар бўлинмалари, шунингдек, мобил ўт очиш гуруҳлари иштирок этган.

Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумот эълон қилинган вақтда Украина ҳаво ҳудудида яна бир нечта Россия дрони ҳаракатланаётганини билдирган. Шу сабабли ҳужум давом этаётгани қайд этилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Хитойда машҳур семиз қоплон парҳездан озод қилинди
  2. Ўзбекистон
    Ўзбекистон бўйича 30 ноябрга об-ҳаво прогнози эълон қилинди
  3. Спорт
    «Ҳатто гапиришга сўз тополмаяпман»: «Алавес»нинг ғалаба голи муаллифи Анхель Перес...
  4. Спорт
    Камилла Раҳимова Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлиш ҳақида гапирди
  5. Спорт
    Жаҳон кубогида Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари ўртасида 2 та тўқнашув бўлади
  6. Спорт
    Камилла Раҳимова Ўзбекистон шарафини Лос-Анжелес—2028 Олимпиадасида ҳимоя қилмоқчи
  7. Дунё
    Бибисара Асаубаева нима учун ижтимоий тармоқларда фаол бўлишга қарор қилганини айтди
  8. Жамият
    Яхшилик қилинг: бу дунёда инсондан фақат эзгу ишлари ва яхши номигина қолади
  9. Спорт
    Сергей Фомин Грециядаги «Челленжер» турнирида чемпионликни қўлга киритди
  10. Спорт
    «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима Франция чемпионатида пента-трик қайд этди