date
views 155

Малика Диананинг либоси рекорд даражадаги суммага сотилди

Малика Диананинг либоси рекорд даражадаги суммага сотилди

Уэлс маликаси Британия қироллик оиласи вакили бўлган Диананинг фожиали ўлимига 26 олти йил бўлганига қарамай, у ҳамон мода олами учун эстетик ва бенуқсон услубнинг рамзи бўлиб қолмоқда. Маликанинг либоси Julien’s Auctions аукционида кимошди савдода рекорд даражадаги суммага сотилди.

Фото: Валериэ Маcон /AFP / Getty Images 

Гап Жаcқуэс Азагурй брендига тегишли бўлган мовий юлдузлар шакли туширилган қора бахмал кўйлак ҳақида кетмоқда. Малика либосда омма олдида икки марта 1985 йилда Италияга қилган сафарида ва 1986 йилда Ванкувердаги симфоник оркестр концертида кўриниш берган.

Либос дастлаб 100 минг долларга баҳоланган, аммо охир-оқибат у кимошди савдосида 11 баравар қимматга, яъни 1,14 миллионга сотилган. Сотиб олувчининг исми ошкор этилмаган. Бундан ташқари ҳам маликанинг гардеробидан бир қанча буюмлар аукционда сотилган.

Январь ойида америкалик телеюлдуз Ким Кардашян малика Диананинг тақинчоқларини 143 минг долларга сотиб олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малика Диананинг либоси рекорд даражадаги суммага сотилди