Малика Диана ҳақидаги янги китобда укаси кутилмаган ҳақиқатни айтди

2 дақиқа ўқиш198
Малика Диана ҳақидаги янги китобда укаси кутилмаган ҳақиқатни айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Чарлз Спенсер марҳум опаси Диана Спенсернинг ҳаёти, шаҳзода Чарлз билан никоҳи ва Париждаги фожиали ҳалокатидан кейинги воқеалар ҳақида китоб ёзиб, йиллар давомида ҳақиқат сифатида қабул қилинган айрим маълумотларга ўз нуқтайи назарини билдирди.
  • У асарни бошқаларнинг фикрлари вақт ўтиши билан ҳақиқат сифатида қабул қилинган ёлғонларга асослангани сабабли, ўз хотиралари ва қарашларини тўлиқ ёзиб қолдиришга қарор қилган.

Буюк Британиянинг марҳум маликаси Диана Спенсернинг укаси Чарльз Спенсер опасининг ҳаёти, унинг шаҳзода Чарльз билан никоҳи ва Париждаги фожиали ҳалокатидан кейинги воқеалар ҳақида китоб ёзди. У асарида йиллар давомида жамоатчилик томонидан «ҳақиқат» сифатида қабул қилинган айрим маълумотларга ўз нуқтаи назаридан жавоб беради. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Спенсернинг сўзларига кўра, Диананинг вафотига 30 йил тўлиши яқинлашгани сабабли у опаси ҳақида интервью бериш бўйича яна кўплаб таклифлар олган.

Бироқ бу сўровлар унга бошқаларнинг фикрларини қайта-қайта ўқишдан кўра, ўз хотиралари ва қарашларини бир марта тўлиқ ёзиб қолдириш керак, деган қарорга келишга туртки бўлган.

«Бу мени бошқаларнинг фикрларини яна ўқиш ноқулайлигидан кўра, ўз фикрларим ва хотираларимни бир марта ва бутунлай ёзиб қолдиришга ишонтирди. Чунки уларнинг кўпчилиги вақт ўтиши билан ҳақиқат сифатида қабул қилинган ёлғонларга асосланган», — деган Спенсер.

Унинг таъкидлашича, асардан кўзланган асосий мақсад Диана ҳақидаги воқеаларни унинг укаси нуқтаи назаридан баён қилиш ва йиллар давомида шаклланган турли қарашларга ўз муносабатини билдиришдан иборат.

Чарльз Спенсернинг «Swan Song: Diana, My Sister» («Оққуш қўшиғи: Диана, менинг опам») деб номланган китоби жорий йил 22 сентябрь куни Буюк Британияда нашр этилади. Асарни 12 тилга таржима қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Диана Спенсер 1961 йил 1 июль куни Англиянинг Норфолк графлигидаги Сандрингем қироллик мулки ҳудудида жойлашган Park House қароргоҳида туғилган.

У 1981 йилда ўша пайтдаги Уэльс шаҳзодаси, ҳозирги қирол Чарльз III билан турмуш қурган. Никоҳидан кейин Диана бутун дунёда танилган шахсга айланиб, энг кўп суратга олинган аёллардан бири бўлган.

Бироқ уларнинг оилавий ҳаёти узоқ давом этмади. Никоҳдаги келишмовчиликлар охир-оқибат ажрашишга олиб келди ва жуфтлик 1996 йилда расман ажрашди.

Орадан кўп ўтмай, 1997 йил август ойида Диана 36 ёшида Парижда автомобилда севгилиси Доди ал-Файед билан кетаётган вақтида ҳалокатга учради. Фожиа оқибатида малика вафот этди.

Диананинг укаси Чарльз Спенсер эса опасининг дафн маросимида сўзлаган нутқи билан ҳам жамоатчилик хотирасида қолган. У ўша машҳур нутқида қироллик оиласини танқид қилган эди.

Энди эса Спенсер ўзининг янги китоби орқали Диананинг ҳаёти ва ўлими билан боғлиқ воқеаларга яна бир бор мурожаат қилмоқда. Муаллифнинг таъкидлашича, у асарда йиллар давомида турли талқинларга эга бўлган воқеаларни айнан опасининг укаси сифатида кўрган ва эслаган тарзда баён этишга ҳаракат қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?