17:00 / 06.01.2024
244

Белгород аҳолисига эвакуацияда ёрдам таклиф қилинди

Белгород аҳолисига эвакуацияда ёрдам таклиф қилинди

Фото: Reuters

Расмийлар Белгороднинг шаҳарни тарк этишни истаган барча аҳолисига эвакуацияда ёрдам беришга ваъда қилди. «Сиз кетишга тайёр эканлигингизни билдиришингиз керак. Бугуноқ сизни Старий Оскол ва Губкинга олиб боришга тайёрмиз», деб ёзди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков 5 январ, жума куни ўзининг Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, эвакуация қилинадиганлар «жуда қулай шароитда, иссиқ ва хавфсиз хоналарга» жойлаштирилади ва у ерда «керак бўлгунича» қолиши мумкин бўлади. Кетиш истагида бўлганлардан губернатор, шаҳар мэри Валентин Демидовнинг қабулхоналарига ёки 112 ёки 111 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.

«Минтақамиз ҳудудидаги вақтинчалик жойлаштириш марказларида жой етарли эмас, демак, мен ҳамкасбларимга, бошқа минтақалар губернаторларига мурожаат қиламан, улар бизга ёрдам бериши мумкин», деб ёзади Гладков. Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг қўрқувлари ва «хавфсиз жойга бориш» учун ёрдам ҳақидаги шикоятлари пайдо бўлганидан сўнг, расмийлар Белгороддан бир нечта оилаларни олиб кетган.

Белгороднинг ўққа тутилиши Украинага ҳужумларга жавоб бўлди

Сўнгги кунларда Белгород ўқ остида қолди. 30 декабр куни шаҳар маркази ўққа тутилиши натижасида 25 киши ҳалок бўлди, бу - Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан бери Россия шаҳридаги энг кўп қурбонлар сони. «РБК-Украина» нашри Украина махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, ҳужум ҳарбий объектларга амалга оширилганини маълум қилди.

Минтақани ўққа тутиш 2024 йилда ҳам давом этяпти, улар Россиянинг Украинага, шу жумладан Белгород қўшниси Харкивга йирик ракета ҳужумлари фонида содир бўляпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё