Фото: Reuters
19 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский Харьков вилоятининг Купянск ҳудудидаги фронт мудофаа позицияларига ташриф буюрди ва жанг майдонидаги вазият билан танишди. Бу ҳақда Украина нашрлари тарқатган хабарларга асосланиб, CNN хабар берди.
Хабарда айтилишича, Украина раҳбари Купянскда ҳудудни ҳимоя қилаётган 14-алоҳида механизациялаштирилган бригада командири подполковник Олексий Трубников билан учрашган. Учрашувда фронт чизиғидаги оператив вазият, қўшни бўлинмалар билан ўзаро алоқалар, дронлардан фойдаланиш тажрибаси, Россиянинг учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда электрон уруш тизимларига қарши курашиш бўйича тафсилотлар муҳокама қилинган.
Украина етакчиси, шунингдек, қўшинлардаги техника ҳолати, ўқ-дори ва бошқа шошилинч эҳтиёжлар бўйича вазият ҳақида генераллардан маълумот сўраган. Суҳбат сўнгида Зеленский аскарларга Украинани ҳимоя қилаётганлари учун миннатдорлик билдирган.
Россия айни дамда Украина ҳарбийларига бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш учун Купянск томон интилмоқда. Купянск шаҳри ва Харьков вилоятининг шарқий зоналари 2022 йил февралидан 2022 йил сентябрига қадар Россия кучлари томонидан ишғол қилинган. Кейинчалик Украина ҳарбийлари қарши ҳужум уюштириб, ҳудудни қайтариб олган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда