Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский, агар АҚШ ёрдам ажратишга рози бўлмаса, Украина расмийлари муқобил ечимларни излашга мажбур бўлишини айтди. У Fox News журналистининг АҚШ ҳарбий ёрдамдан бош тортган тақдирда Украинада “Б” режа борми, деган саволига шундай жавоб берди.
“Биз омон қолишимиз керак. Биз баъзи параллел қадамларни аниқлаб олишимиз керак, аммо, биласизки, бу ёрдам жуда муҳим. АҚШ ёрдамисиз кўпроқ аскарларимизни йўқотамиз, чунки агар сизда ҳимоя ва артиллерия бўлмаса, албатта, одамлар кўпроқ қурбон бўлади”, — деди Владимир Зеленский.
У агар АҚШ ёрдам ажратмаса, Украина қандай муқобил вариантлардан фойдаланиши мумкинлигини муҳокама қилишдан бош тортди, дея қайд этади Fox News.
Бир кун аввал Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, агар Украина армияси ўз вақтида ўқ-дориларни олганида, мамлакат қуролли кучлари Авдеевкани тарк этишга мажбур бўлмас эди, деган эди. Унинг сўзларига кўра, украиналиклар ўз жонларини қурбон қилишга мажбур, чунки “кимдир ҳали ҳам ёрдам ажратиш бўйича қарорни муҳокама қилмоқда”.
2023 йил октябрь ойидан бери АҚШ Конгрессида Украинага маблағ ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 13 февраль куни Сенат Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади (шундан 60 миллиард доллардан ортиғи Киевга ажратилади).
Энди ҳужжат республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланиши керак. Конгресс Қуйи палатаси спикери Майк Жонсон жанубий чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш чораларини кўриб чиқмасдан олдин қонун лойиҳасини овозга қўйишдан бош тортди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади