Фото: Sputnik
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги гербнинг энг яхши эскизи учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Миллий қурултой йиғилишида нутқ сўзлаган Тўқаев Қозоғистон гербини тушуниш жуда қийинлигини, унда эклектизм ва совет даври белгилари борлигини таъкидлади.
“Давлат гербига келсак, Қозоғистон гербини тушуниш жуда қийин, унда эклектизм ва совет даври белгилари борлиги ҳақидаги мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг асосли далилларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Агар умумий келишув бўлса, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган ва жамоатчилик муҳокамасини ўтказадиган махсус комиссия тузиш мумкин. Кейин эса янги давлат гербининг энг яхши эскизини яратиш учун очиқ танлов эълон қилинади”, — деди у.
Қозоғистон республикасининг герби 1992 йил 4 июнда тасдиқланган. Шундан сўнг у бир неча бор ўзгартирилган. Аввалроқ Қозоғистонда “Жана Адамдар” ёшлар ҳаракати мамлакат аҳолисини янги герб ҳақида ўйлаб кўришга чақирган эди.
“Герб компания логотипи ҳам, эсдалик нишони ҳам, эмблема ҳам эмас. Герб кўпроқ нарсани англатади. Бу тақдир. Бироқ ҳозирда биз қўллаётган герб келажакка йўналишни билдирмайди, қадриятларимиз ҳақида гапирмайди. Сўровда қатнашган қозоғистонликларнинг 70 фоизи уни танимаган”, — деган эди “Жана Адамдар” ёшлар ҳаракати. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди