
Фото: Сергей Савостьянов / ТАСС
Туркияда меҳмонхона эгасини ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Ҳасанжон Аминов Россиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Аминов шериги билан Истанбулдаги меҳмонхонада ишлаган ва 2019 йил июл ойида унинг эгасини ўлдириб, мамлакатни тарк этган. У Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган ва фақат 4 йилдан кейин Қозон шаҳрида ҳибсга олинган.
2023 йил декабр ойида Россия Бош прокуратураси Туркиянинг қидирувдаги шахсни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. 15 март куни Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Аминовни Москванинг Внуково аэропортида туркиялик ҳамкасбларига топширди.
Ҳасанжон АминовТуркия ЭкстрадицияРоссия ФуқаросиҚидирувдаги ШахсИжтимоий ТартиботИстанбул Меҳмонхона Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг