date
views 456

Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди

Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Фото: Солдатова номидаги маданият саройи
Россиянинг Перм шаҳридаги сайлов участкасида портлаш юз берди, бинодан 50 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Маълум қилинишича, портлаш Комсомолский проспектидаги Солдатова номидаги маданият саройидаги участкада юз берган. Маҳаллий аҳолидан бири ҳудудга катта петарда (пиротехника воситаси) олиб келиб, ҳожатхонада уни портлатиб юборган. Ҳодиса оқибатида аёлнинг қўли узилгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, сайлов участкасидан 50 киши эвакуация қилинган. Перм хавфсизлик вазирлиги петарда туфайли портлаш фактини тасдиқлаган. Аёл касалхонага ётқизилган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, жабрланганлар йўқлиги таъкидланган.

База хабарига кўра, портлаш уюштирган аёл 64 ёшли Елена.С бўлиб, ҳодиса юз беришидан олдин телефонда ким биландир гаплашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди