Фото: moscowcourts / Telegram
Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Холл» биносидаги теракт ишига алоқадор яна бир шахс — Ёқубжони Юсуфзодани ҳибсга олиш тўғрисида судга илтимоснома киритди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
«Тергов маълумотларига кўра, терактдан бир неча кун олдин у террорчиларни турар жой билан таъминлаш учун банк картаси орқали шеригига пул ўтказган. У жиноят содир этилганидан кейин маблағнинг бир қисмини айбдорлардан бирига ўтказиб берган», дейилади хабарда.
Юсуфзода террорчилик моддаси (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми «б» банди) билан айбланган. Бу билан ҳаммаси бўлиб «Крокус»даги теракт иши бўйича 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинди.
Қайд қилинишича, Юсуфзода «Нелегал» операцияси вақтида тасодифан қўлга олинган. 25 март куни патрул уни тўхтатмоқчи бўлганида, қочишга ҳаракат қилган. Милиция унга етиб олгач, Юсуфзода ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортган. 26 март куни у 12 кунга ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Крокус»даги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 12 киши қўлга олингани, улардан 4 нафари бевосита жиноятчилар эканлиги маълум қилинганди. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари. Ўз навбатида бу мамлакатда ҳам «Крокус»га қилинган ҳужумга алоқадор 9 киши ҳибсга олинган.
Москванинг Басманний суди илгари теракт иши бўйича 9 нафар гумонланувчини ҳибсга олган эди.
«Крокус»даги теракт оқибатида 140 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, 550 нафардан ортиғи яраланди. Террорчиларнинг ўт қўйиши оқибатида бино бутунлай ёниб кетди.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти (унинг «Вилояти Хуросон» бўлими) ўз зиммасига олди. Россия ФХХ ҳужумга Украина махсус хизматларининг алоқадорлигини иддао қилмоқда. Украина ҳукумати терактга алоқадор эмаслигини эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)