Фото: Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қозоғистонда сув тошқини туфайли деярли 64 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бошқармаси бошлиғи Қаҳарман Оразалин маълум қилди.
Ақтўбе, Қўстанай, Павлодар, Ақмола, Атирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 3391 та хусусий уй, 1059 та далаҳовли ва 79 та турли мақсадлардаги бинолар сув остида қолмоқда.
“Айни пайтда умумий кучларимиз томонидан 63 минг 927 нафар фуқаро қутқарилиб, эвакуация қилинган, улардан 45 нафари имконияти чекланган, 15 минг 283 нафари эса болалардир”, — деди Қаҳарман Оразалин.
Фуқароларни вақтинчалик жойлаштириш марказларида 13 328 нафар киши бор, шундан 6 742 нафари болалар. Улар барча зарур нарсалар билан таъминланган, психологлар фаолият юритмоқда, барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
“Қутқарув операцияси жуда оғир шароитда ўтди. Том маънода, одамларни уйларнинг томидан эвакуация қилиш керак эди, махсус жиҳозлар ва юк кўтаргичлар қўлланди”, — дея қўшимча қилди расмий.
Қозоғистонда сув тошқини билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. 6 апрель куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият, эҳтимол, миқёси ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдан ортиқ вақт мобайнийда кузатилган энг катта офатдир.
Сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг ўнта вилоятида (Абай, Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитов вилоятлари) маҳаллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди