Фото: Iran International
Озарбайжон ҳукумати Исроилга Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун ўз аэродромларини топширган. Бу ҳақда Iran International нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Исроил бу иншоотлардан Эрон ядровий иншоотларига ҳужум уюштирилиш мақсадида фойдаланиши мумкин. Боку ҳукумати ўзаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида аэродромлардан фойдаланишга рухсат берган.
Исроилнинг Haaretz газетасида чоп этилган маълумотларга кўра, сўнгги етти йил ичида Озарбайжоннинг Silk Way Airlines авиакомпанияси Исроилдаги Овда ҳаво базасига 92 марта рейс ташкил этган. Исроилдаги ушбу ҳаво базаси асосан портловчи моддаларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун фойдаланилиши маълум қилинган.
Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддият даврида ўзаро рейслар сони ҳам ортиб боргани айтилади. Шунингдек, Озарбайжон маъмурияти Эронни кузатиш учун Исроилнинг Моссад разведка хизматига мамлакатга киришга изн бергани маълум қилинган.
“Ҳарбий ёрдам эвазига Озарбайжон Исроил махфий хизмати Моссадга Эронда бўлаётган воқеаларни кузатиш учун бўлим очишга рухсат берди”, — деб ёзган Haaretz нашри.
Озарбайжон олий давлат ташкилотлари ҳозирча аэродромларнинг хорижий эксплуатация учун берилиши борасида муносабатини ошкор қилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди