date
views 238

Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди

Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди
Фото: Turkiye Newspaper
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1997 йилги ҳарбий тўнтаришда айбланган етти нафар генерални афв этди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Қарор маҳкумларнинг ёши ва соғлиғи билан асосланган. Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси йиллар давомида муваффақиятсизликка учраган тўнтариш иштирокчиларини озод қилишга интилди. Партия раиси Озгюр Озел афв этиш қарорини “кеч”, лекин “адолатли” деб атади. Афв этилган генераллардан бири, тўнтаришга тайёргарлик кўришда муҳим рол ўйнаган Чевик Бир соғлиғи сабабли аллақачон озодликда.

1997 йил февраль ойида Туркия Қуролли кучлари қўмондонлиги ўша пайтдаги вазирлар маҳкамаси раҳбари Нажмиддин Эркабан истеъфосини талаб қилиб, меморандум чиқарди. Қўзғолонни бошқарган генераллар 2018 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кейинчалик апелляция суди ҳукмни тасдиқлади. Асосий айбланувчи сифатида кўрилган Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Исмоил Ҳакки Карадайи 2020 йилда вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди