Медведев: “Россия ‘Толибон’ билан кенг кўламли алоқаларни ўрнатиш арафасида”

1 дақиқа ўқиш280
Медведев: “Россия ‘Толибон’ билан кенг кўламли алоқаларни ўрнатиш арафасида”
Фото: politrussia
Россия Афғонистонда ҳокимият тепасида турган “Толибон” ҳаракати билан тўлақонли муносабатлар ўрнатиш арафасида. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Шу билан бирга, у сўнгги йилларда кўп нарса ўзгарганини таъкидлаган, хусусан, илгари “Толибон” террорчи деб ҳисобланган бўлса, энди Америка расмийлари террорчиларнинг шерикларига айланган.

"Йигирма йил бу — жуда узоқ давр бўлиб, бу даврда 21-аср бошида биз “Толибон”ни террорчи, америкаликларни эса экстремизмга қарши курашда шерик деб билган эдик", — дейди Медведев.

Унинг фикрича, замонавий Афғонистон ҳукумати конструктив мулоқот ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

"Келинг, кутамиз ва кузатамиз", — деб ишонч билдирган Медведев.

Медведев, шунингдек, Қўшма Штатларни террорчиларга ёрдам беришда ва Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда айблаган.

Россия ТИВнинг Осиё бўйича вакили Замир Кабуловнинг маълум қилишича, Россия ТИВ ва Адлия вазирлиги Россия президенти Владимир Путинга “Толибон” ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган. Шунингдек, у Россия “Толибон”га Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун таклифнома юборганини айтган.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ташаббуси объектив воқеликни акс эттиради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?