Афғонистондаги кучли зилзила Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида сезилди

1 дақиқа ўқиш740
Афғонистондаги кучли зилзила Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида сезилди

27 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:34 да Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ер силкиниши сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида, Тошкентдан 499 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзиланинг магнитудаси 6,8 ни ташкил этган. Ер силкиниши 224 километр чуқурликда қайд этилган. Эпицентр координаталари 36,84 шимолий кенглик ва 70,19 шарқий узунликка тўғри келади.

Силкиниш энг кучли Сурхондарё вилоятида сезилиб, 4–5 баллни ташкил этган. Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида зилзила кучи 4 баллга етган.

Андижон ва Наманган вилоятларида 3–4 балл, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида 2–3 балл, Навоий ва Бухоро вилоятларида эса 2 балллик силкиниш қайд этилган.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?