date
views 175

Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди

Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди
Ўзбекистонлик мерганлар Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни олди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 20—31 май кунлари бўлиб ўтган “Энг илғор мерган жамоаси” мусобақасида 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистонлик мерганлар бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Туркия, учинчи ўрин эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.

Туркияда 2023 йилда ўтказилган “Энг илғор мерган” халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлари жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди