Фото: “правда-эн.cом”
Исроил авиацияси 20 июль куни Яман ғарбидаги Ҳудайда порт шаҳрига зарбалар берган. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар қилди.
Манбада айтилишича, ҳужумлар асосан нефть иншоотларига қаратилган. Ҳудайда шаҳрига яқин нефть омборлари ва электр тизимлари портлатилиб, вайрон қилинган.
“Исроилнинг Ҳудайда портидаги нефть омборларига уюштирган ҳужумлари қурбонлар ва йўқотишларга олиб келди. Ҳаво кучлари бир қанча муҳим ҳудудларга зарба берди”, дейилади ҳусийлар матбуот бўлими хабарида.
Исроил ҳарбийлари сўнгги ойларда Исроилга қарши уюштирилган юзлаб ҳужумларга жавобан Исроил қирувчи самолётлари Яманнинг Ҳудайда портини нишонга олганини билдирган. “Ансоруллоҳ” кескинликдан чекинмаса, Исроилнинг ҳужумлари ҳам кучайиши айтилган.
Ҳусийлар расмийлари Исроил ҳужум учун катта бадал тўлашини билдирган. “Қасос зарбаси” оғир бўлиши, Исроилни ҳимоя қилишга уринганлар ҳам аяб ўтирилмаслиги айтилган.
“Сионистик тузилма фуқаролик объектларини нишонга олгани учун бадални албатта тўлайди. Биз кескинлашувга қарши фаол курашамиз. Бизнинг жавобимиз қатъий бўлади”, деган “Ансоруллоҳ” сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бухайтий.
Бир қанча Яқин Шарқ араб нашрлари Исроил ҳужумлари Ҳудайдадан бошқа Яман ҳудудларида ҳам давом этаётганини билдирган. Ижтимоий тармоқларда тинч аҳоли турар жойларига қилинган ҳужум тасвирлари пайдо бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 7 та фойдали одат
Иссиқда кўп терламасликнинг 3 та синалган усули
Украина собиқ бош вазири: “Зеленский Украина глобал қудратини буткул йўқотишига олиб келди”
Анжелина Жоли Бред Питтдан унга қарши даъвони қайтариб олишни сўради
Путиннинг Москва шимолидаги қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)
Конгрессмен: “Трамп сайловда ғалаба қозонса, дунёга тинчлик қайтади”