Фото: GT
Америка Қўшма Штатларининг бир вақтнинг ўзида бир нечта қуролли тўқнашувларда иштирок этиши унинг мағлубиятига олиб келади, деб ёзади Хитойнинг Global Times (GT) нашри.
Нашрнинг қайд этишича, тарих давомида бир неча жабҳада урушларда қатнашган кучлар тезда мағлуб бўлган.
"Қўшма Штатларда бир вақтнинг ўзида учта — Украина, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги можарода иштирок этиш чақириқлари тобора кўпаймоқда", дейилади хабарда.
Нашрга кўра, АҚШ ўз даромадларини ошириш, қурол сотишни кўпайтириш ва тегишли ҳарбий саноатда ўсишни рағбатлантириш учун можарога интилмоқда.
"Уруш уларнинг бизнеси. Америка қурол сотиши мумкин экан, можаролар оқибати ҳақида қайғурмайди", деб ёзади GT.
Қайд этилишича, Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлаш учун ресурслари тугаб бормоқда. Исроилга ёрдам АҚШнинг халқаро майдондаги обрўсини сезиларли даражада ёмонлаштирган.
"АҚШнинг душмани Россия ёки Хитой эмас, балки мамлакатнинг ҳарбий-саноат мажмуаси бўлиб, унга юзлаб миллиард ва триллионлаб долларлар сарфланади", дея хулоса қилган хабар муаллифи.
Аввалроқ собиқ америкалик разведкачи Скотт Риттер Қўшма Штатлар Украина ва Яқин Шарқда ютқазаётганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг позицияси жуда қалтис, чунки “А режаси ишламаяпти, Б режаси эса йўқ”. Риттер дунё яқинда Қўшма Штатларнинг стратегик мағлубиятини кўришига ишонч билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди