11:31 / 29.08.2024
28

Латвияда аёлларга мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилади

Латвияда аёлларга мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилади
Фото: Латвия Мудофаа вазирлиги
Латвия аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Андрис Спрудсга таяниб, Delfi хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай ўзгаришлар зудлик билан амалга оширилмайди ва уларни 2028 йилгача жорий этиш режалаштирилган.

Албатта, бу бугун ёки эртага содир бўлмайди. Бироқ, шу вақтгача барча тайёргарлик ишларини бажариш лозим”, деди у.
Латвия мудофаа вазири бу борада бошланган жамоатчилик муҳокамаси давом этиши зарурлигини айтди.

Бу нафақат коалиция масаласи, балки сиёсий партиялар, парламент ва бутун жамиятни қамраб олувчи масаладир”, деди Спрудс.

У мамлакатда миллий мудофаа сифатини таъминлаш ва захирадаги аскарларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, тегишли жиҳозлар, хусусан, аёллар учун форма, қурол-аслаҳа ва ускуналар тайёрлаш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

Латвия Россиянинг Украинага ҳужуми фонида 2023 йилда мажбурий ҳарбий хизматга чақирувни қайта тиклади. Аёллар муддатли хизматни ихтиёрий равишда ўташлари мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Латвияда аёлларга мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилади