Фото: Reuters
Исроил армияси Ғазо шарқидаги тинч аҳоли томонидан бошпана сифатида фойдаланилаётган Ал-Зейтун мактабига ҳаво ҳужуми уюштирди.
Аl-Jazira телеканалига кўра, ҳодиса оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган. Исроил армияси Ғазо шарқида ҳеч қандай операция ҳақида хабар бермаган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлиги матбуот котиби Маҳмуд Бассалнинг маълум қилишича, қурбонлар рўйхатида саккиз нафар бола бор, ярадорларнинг аксарияти болалар ва аёллардир. Унинг таъкидлашича, “минглаб қочқинлар” мазкур мактабдан бошпана излаган.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сўнгги 72 соат ичида Исроилнинг анклавга ҳужуми оқибатида камида 119 нафар киши ҳалок бўлган ва яна 209 нафар киши жароҳатланган. Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 41 391 кишига етган, 95 760 нафари жароҳатланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди