Фото: Getty Images
Америкалик бизнесмен Илон Маск жорий йилнинг июлида Венесуэлада ўтказилган президентлик сайловларидан кейин давлат тўнтаришига уриниш учун камида 1 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда республика президенти Николас Мадуро Venezolana de Television телеканали эфирида маълум қилди.
Венесуэла етакчисининг сўзларига кўра, ажратилган маблағлар мухолиф етакчи Мария Корина Мачадо томонидан тақсимланган. У ўз навбатида, террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланган.
«Маск мағлубиятга учради», — дейди Мадуро. Венесуэла президентининг айтишича, давлат тўнтариши режаси амалга ошмаган. Унинг қўшимча қилишича, давлат тўнтаришига уриниш ортида «АҚШ ҳукумати турибди».
Август ойида Николас Мадуро Х ижтимоий тармоғи кўп маротаба мамлакат қонунчилигини бузганини, шу боисдан Венесуэлада унинг фаолияти тўхтатилганини маълум қилганди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ нафрат, фашизм, фуқаролар уруши, венесуэлаликлар ўртасидаги қарама-қаршиликни қўзғатиб, Венесуэланинг барча қонунларини бузган.
Аввалроқ Венесуэла ҳукумати Николас Мадуро сайловларда ғалабага эришганини эълон қилганидан кейин ўнлаб журналист ва фаолларнинг хорижга чиқиш паспортларини бекор қилганди.
Мадуро, Илон Маск, Венесуэла, Давлат тўнтариши, Уринишда айблади «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!