Фото: Anadolu Agency
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливаннинг шарқий ва жанубий ҳудудларидаги турар жой бинолари ва савдо мажмуаларига зарбалар берди: 19 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг мамлакат жанубидаги Набатия туманида Кессар Затер мавзесига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Ливан шарқидаги Ҳермел тумани мавзеларидан бирига ҳаво ҳужуми уюштирилгани оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна ўн киши яраланди.
Ливаннинг NNA расмий ахборот агентлиги маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари мамлакат жанубидаги Бинт Жубайл туманидаги Ҳарис қишлоғидаги уйга зарба бериши натижасида икки киши ҳалок бўлган. Сайда туманининг Туффаҳата қишлоғига ҳаво ҳужуми оқибатида яна олти киши ҳалок бўлди.
Ливан шарқида, Баалбек туманидаги Неби Шит аҳоли пунктида уй Исроил самолётлари томонидан нишонга олиниши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди