21:13 / 31.10.2024
28

Америкалик блогер дунёдаги энг кичик мобил уйни қурди

Америкалик блогер дунёдаги энг кичик мобил уйни қурди
Фото: Europa Plus
Сўнгги йилларда кичик ҳажмдаги ва мобил уйлар бўйича турли янгиликлар турар жой масаласи бўйича кўплаб муаммоларни ҳал қилмоқда. Ҳар қандай мамлакатда, ҳатто жуда кичик ва секин ривожланаётган шаҳарларда ҳам кўчмас мулк нархининг кескин ошгани альтернатив ғояларни излаб топишни тақозо қилмоқда.

Мобил ва кичик ҳажмли уй-жой қуриш ғоясини қўллаб-қувватлайдиган америкалик YouTube блогер Леви Келли ҳам ўз қўли билан ясаган уй намунасини тақдим этди. Уйчанинг ҳажми 1,8 метр/кв бўлиб, ичида барча қулайликлар мужассам.

Фото: Europa Plus
Бу — дунёдаги энг кичик уй. Ўйлайманки, бу жаҳон рекорди сифатида рўйхатга олинади”, дейди блогер.
Келли Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олишни истайди. Унинг сўзларига кўра, фургон уй барча зарур нарсалар билан жиҳозланган: “Мазкур уй ичида тўшак, ҳожатхона, ошхона ва яшаш учун керак бўлган барча муҳим нарсалар мавжуд”.

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Барча мебел ва жиҳозлар майдонни тежашга имкон берадиган тарзда жойлаштирилган. Масалан, сув кранини кенгайтириб, уни раковинага айлантириш, электр плитани эса жавон ичида сақлаш мумкин. Шифт тагида эса йиғма тўшак ўрнатилган. Ягона салбий томони шундаки, ухлаш учун ошхона столидан фойдаланишга тўғри келади.

Фото: Europa Plus
Бундан ташқари, мазкур уйда мини музлаткич, насос ва ҳатто сув иситиш тизими ҳам мавжуд. Душ ва ҳожатхона ташқарида жойлашган. Уйдаги барча нарса иккита қуёш панелидан қувват олади. Леви бундай уйни 5000 долларга йиғишга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик блогер дунёдаги энг кичик мобил уйни қурди