Фото: Getty Images
Туркия клубининг собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Учрашув бош ҳаками Мелер 2023 йил декабрида “Анқарагужу” ва ”Ризеспор” ўртасидаги ўйинда калтакланган эди. Иш бўйича тўрт нафар айбланувчи турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Туркиянинг “Анқарагужу” клуби собиқ президенти Фарук Кожа ҳам қамалганлар орасида бор.
“Ризеспор” билан ўйинда (1:1) Кожа бир неча киши ҳамроҳлигида майдонга югуриб чиқиб, ҳакам Ҳалил Умут Мелерни калтаклаган. Мелер жароҳатлар сабаб касалхонага ётишга мажбур бўлди. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. Туркия футбол федерацияси ушбу ҳужум туфайли чемпионатни маълум муддатга тўхтатди. Мелер ётган шифохонага Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари ташриф буюрган ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унга қўнғироқ қилиб, тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Кожага 3 йил, 7 ой-у 22 кунлик қамоқ жазоси берилди. Бундан ташқари унга ўлим билан таҳдид қилганлик ва “спортда зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунни бузганлик учун яна 6,5 ой ва 5 ой ҳам қўшилади, аммо охирги икки ҳукм ҳозирча кечиктирилган.
Кожа ҳакам билан содир бўлган воқеадан сўнг “Анқарагужу” клубидан ишдан кетган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди