Фото: “РИА Новости”
Рус ОАВ хабар беришича, Россия ҳарбийлари Купянск йўналишида илгарилаб, Украина армиясининг дастлабки таянч нуқтасини эгаллаб олган.
Биринчи бўлинмалар 13 ноябрь куни кечқурун аҳоли масканининг шарқий қисмига кириб борган. Гап Оскол кўлининг чап қирғоғида жойлашган Заосколье тумани ҳақида бормоқда.
Бироқ маълумотларга кўра, русларнинг Купянскнинг чап қирғоғини тўлиқ назорат қилаётгани ҳақида гапиришга ҳали эрта.
“Жангчилар ўз позицияларида мустаҳкам ўрнашиб, логистикани йўлга қўйиши керак”, дейилади Lenta сайтидаги хабарда.
Нега Купянск?
Lenta сайти суҳбатлашган ҳарбий экспертнинг сўзларига кўра, Купянск Украина армияси учун энг муҳим логистика марказларидан бири бўлиб, стратегик аҳамиятга эга.
“Маълумки, 2022 йилда биз Купянскда эдик, лекин ўша йилнинг кузида кетишга мажбур бўлдик. Энди биз олдинга сезиларли даражада силжидик. Душман қуршовга тушиб қолиши мумкин. Бу Харьков йўналиши бўйича олдинга силжиш”, дейди эксперт.
Қарши томон нима дейди?
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби матбуот котиби капитан Андрей Ковалёвнинг маҳаллий матбуотга айтишича, Россия кучлари Купянск мудофаасини бузиб ўта олмаган. Шаҳар Украина горнизони назоратида қолмоқда.
Фото: “Lentа.ru”
“Бу секторда рус армиясининг барча ҳужумлари муваффақиятли қайтарилди. Россияликлар Купянскка кира олмади. Шаҳар Украина Қуролли кучлари назорати остида қолмоқда”, деди у.
Ковалёвнинг қўшимча қилишича, Россия кучлари 13 ноябрь куни 15 га яқин ҳарбий техника, жумладан, танклар, пиёда жанговар машиналар ва мина тозалаш машинаси билан ҳужумга ўтган. Бироқ Украина мудофаачилари уларни муваффақиятли қайтарган.
“Муваффақиятсиз ҳужумлар уюштириб, шахсий таркибни йўқотган рус кучлари бошқа олдинга ўтишга уринмади”, деди Ковалёв.
Аввалроқ DeepState таҳлилий лойиҳаси Россия армияси Донецк вилоятининг Илинка шаҳрини эгаллаб олгани, Купянскнинг эса бир қисми устидан назоратни қўлга киритгани ҳақида ёзганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”