Фото: X
Италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг деворга ёпиштирилган «Комик» деб номланган бананни Ню-Йоркдаги санъат аукционида 6,2 миллион долларга сотилгани ҳақида хабар бергандик.
«Антиқа асар»га бир неча миллион доллар сарфлаган криптовалюталар сармоядори Жастин Сан ўша бананни емоқчи.
«Ўзига хос бадиий тажриба доирасида яқин кунларда шу бананни еб, унинг санъат тарихи ва оммавий маданиятдаги ўрнига ҳурматимни изҳор қилмоқчиман», — деди Жастин Сан.
Бироқ Сан бананни егани билан унинг сармояси қиймати ўзгармайди. Банан — узоқ сақлаб бўлмайдиган маҳсулот, у ҳатто харидга илова қилинган сертификатга киритилмаган. Тадбиркор 6,2 млн долларга ёпишқоқ тасма (скотч) рулони, бананни «тўғри ўрнатиш» ҳақида қўлланма ва энг муҳими, ҳақиқийлик сертификатини қўлга киритди — у чиндан ҳам санъат асари муаллифи Кателлан эканини тасдиқлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!