Фото: RBC
АҚШ президенти Жо Байденнинг яқинда Ғазода сулҳ бўйича янги ташаббусни бошлаш нияти ҳақида эълон қилгани “жуда кеч, аммо муҳим қадам”. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ғазода зудлик билан, адолатли ва доимий сулҳ бўлмаса, минтақавий ва глобал тинчликка эришиб бўлмайди”, деди Эрдўғон.
“АҚШ президенти Байденнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги ташаббусни эълон қилиши кеч бўлса ҳам муҳим қадамдир. Бу можаролар бошланганидан бери биз барқарор ўт очишни тўхтатишни таъминлаш учун воситачилик ёки кафолатлар орқали қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилишга тайёрлигимизни қайта-қайта билдирдик. Бугун ҳам биз худди шундай позициядамиз”, деди Эрдўғон.
Аввалроқ Туркия президенти мамлакат Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Анқара барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Исроил тажовузини тўхтатиш зарурлигини эълон қилганини қайд этган Эрдоған, “Геноцид тўхтаб, Ғазо ва Фаластин бутунлай озод бўлгунга қадар биродарларимизни бор куч ва воситаларимиз билан қўллаб-қувватлаймиз” деди.
Шунингдек, 13 ноябрь куни Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилганди. У Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”