12:48 / 01.12.2024
18

Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди

Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Асад БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан суҳбат чоғида мамлакатдаги вазиятга изоҳ берди.

«Президент Асад телефон орқали мулоқот чоғида Сурия ўзининг ҳудудий яхлитлигини террорчилар ва уларнинг тарафдорларидан ҳимоя қилишда давом этишини ҳамда иттифоқдошлари ва дўстлари ёрдамида уларни мағлуб этишга ва йўқ қилишга қодирлигини таъкидлади», — дейилади президентлик идорасининг Телеграмдаги хабарида.

БАА президенти Сурияни «терроризмга қарши кураш, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш»да қўллаб-қувватлади.

Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги ҳужумлар қайтарилганини маълум қилди. «Қуролли Кучлар Олий қўмондонлиги террорчилик ҳужумини қайтариш муваффақиятли ва қатъият билан давом этаётганини тасдиқлайди ва тез орада барча ҳудудлар устидан назоратни тиклаш учун қарши ҳужумга ўтади», — дейилади қўмондонликнинг Facebook'даги хабарида.

Идлиб вилоятидаги исёнчилар анклавини назорат қилаётган гуруҳлар 27 ноябрь куни Алеппо вилоятига кенг кўламли ҳужум бошлади. Сурия армияси бир кун аввал, 30 ноябрь куни исёнчиларнинг Алеппода катта ҳудудни эгаллаганини тан олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди