
Суриядаги исёнчи Ҳаят Таҳрир аш-Шом гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний аксилҳукумат кучлари коалициясининг мақсади Сурия президенти Башар ал-Ассадни ағдариш эканлигини айтди.
Алеппо ва Хамадаги жангарилар муваффақиятидан кўп ўтмай эълон қилинган CNN телеканалига берган интервьюсида у институтлар ва «халқ томонидан сайланган кенгаш» асосида ҳукумат яратиш ниятини эълон қилди.
«Биз мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсак, инқилобнинг мақсади бу режимни ағдариш бўлиб қолади. Биз бунга эришиш учун барча мавжуд воситаларни ишга солишга ҳақлимиз», — деди Абу Муҳаммад ал-Жулоний.
«Режим мағлубиятининг уруғлари бошиданоқ экилган эди. Эронликлар вақтдан ютиб, уни жонлантиришга ҳаракат қилишди, кейин эса руслар уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишди. Аммо ҳақиқат қолмоқда: бу режим ўлди», — дея қўшимча қилди гуруҳ раҳбари.
ХТШ бошчилигидаги ҳукуматга қарши суриялик гуруҳлар ҳужуми 27 ноябр куни бошланган. Тез орада улар шимоли-ғарбдаги Алеппо вилоятидаги 15 қишлоқ ва ҳарбий базани, 30 ноябрга келиб эса худди шу номдаги шаҳарни эгаллади.
5 декабрь куни Сурия армияси Хамадан чекинди, исёнчилар у ерда жангарилар ёриб ўтиб, марказий қамоқхонадан юзлаб маҳбусларни озод қилди. Бу шаҳар фуқаролар урушининг кўп қисми давомида Сурия ҳукумати назорати остида қолаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар