
Фото: AP
Суриянинг Қордаҳа шаҳрида оломон собиқ президент Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад мақбарасига бостириб кириб, унинг жасади бўлган тобутга ўт қўйди.
Al Arabiya телеканалининг аниқлик киритишича, ушбу мақбарада Асад оиласининг бошқа аъзолари, жумладан Башарнинг акаси Басил ҳам дафн этилган.
Ҳофиз Асад 1930 йилда алавий мазҳаби вакиллари яшайдиган Лазқия вилоятининг Қордаҳа шаҳрида туғилган. У давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятга келган ва 1971 йилдан 2000 йил вафотигача Сурия президенти бўлган.
“2011 йилда Башар Асад тинч демократия тарафдори қўзғолонни шафқатсизларча бостирган. Бу эса вайронкор фуқаролар урушини келтириб чиқарган эди. Уруш натижасида ярим миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яна 12 миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди”, дейилади BBC хабарида.
У Суриядаги диний озчиликни ташкил этувчи алавийлар оиласида туғилиб ўсган. Алавийларнинг асосий аҳоли маркази Туркия чегараси яқинидаги Ўрта ер денгизи соҳилидаги Латакия вилоятида жойлашган.
Мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини ташкил этувчи кўплаб алавийлар Асадлар узоқ вақт ҳокимиятда бўлганида уларнинг қатъий тарафдорлари бўлган. Эндиликда уларнинг аксарияти ғолиб исёнчилар томонидан нишонга олинишидан хавотирда.

Ҳофиз Асад
Ҳофизнинг ўрнини тўнғич ўғли Басил эгаллаши керак эди, бироқ у 1994 йилда автоҳалокатда вафот этди. Шундан сўнг, Ҳофиз иккинчи ўғли Башарни ўзининг вориси этиб тайинлади. У акаси вафотидан кейин Лондондан Сурияга қайтарилди.
Башар Асад Сурияни 2024 йил декабригача бошқарди ва 13 йилдан ортиқ давом этган фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, мамлакатни тарк этди.
Ҳаят Таҳрир ал-Шам (ҲЦҲ) исломий гуруҳи бошчилигидаги исёнчилар Сурия бўйлаб яшин тезлигида ҳужум қилиб, Асад сулоласининг 54 йиллик ҳукмронлигини ағдарди. Башар ал-Асад Россияга қочиб кетди ва у ерда оиласи билан бошпана олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар