Фото: Oksana Johannesson/AP Photo/picture alliance
Россиянинг учувчисиз учоқлари Киев марказидаги Банкова кўчасида Украина Олий радасининг маъмурий биносига зарар етказди. Бу ҳақда парламент раиси Руслан Стефанчук 2 январ, пайшанба куни Facebookʼда маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, гап 1 январ куни эрталаб Киевга Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми ҳақида кетмоқда. Аввалроқ, дрон қолдиқлари Банковаядаги ҳукумат кварталига, Украина президенти девонига ва Миллий банк яқинидаги турар жой биноларига қулагани хабар қилинганди. Стефанчук бугун хабар қилганидек, машҳур биологлар Игор Зима ва унинг рафиқаси Олеся Сокур вафот этган.
«Портлаш тўлқини атрофдаги биноларга, жумладан, Украина Олий радаси аппарати қўмиталари ва бўлинмалари жойлашган Украина парламентининг маъмурий биноларига зарар етказди», — деб ёзади сиёсатчи.
У эълон қилган кадрларга қараганда, Раданинг Банкова кўчаси 6-8-уйдаги маъмурий биносининг ойналари синган. У Украина президенти девонидан 100 метр узоқликда жойлашган.
Россия учувчисиз учоқлари 1 январ куни Киевга ҳужум қилди
Россиянинг учувчисиз учоқлари 1 январ куни эрталаб Украина пойтахти Киевга ҳужум қилди.
Шаҳарнинг Печерский районида турар жой бўлмаган бинога, шунингдек, кўп қаватли турар жой биносига зарар етди, бир неча қаватлар қисман вайрон бўлди. Турар жой биноси ҳукумат қароргоҳи ёнида ва президент девонидан, шунингдек, меъморий ёдгорликлар реестрига киритилган уй ва Украина Миллий банки биносидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган.
"Россияликлар Киев марказидаги оддий уйларга зарба беришди. Киев марказидаги уйлар камида тўртта "Шаҳед"лар билан ҳужумга учраган", деб ёзди президент девони раҳбари Андрей Ермак Telegram-каналида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Полшада фермерлар норозилик намойишларини бошлади
Франциянинг собиқ президенти Саркози устидан суд бошланди
Зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Оқтовда ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қути”ларини ўрганиш бошланди
Чеченистонда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қурилмоқда
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Терговчилар Трамп меҳмонхонаси олдида портлатилган Cybertruck ҳақида маълумот берди
Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай?