Сурия ғарбидаги Хомс вилоятида ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад режимининг қуролини ташламаган ҳарбийларига қарши кенг кўламли операция бошланди. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб хабар берди.
Операция Ички ишлар вазирлиги томонидан Ҳарбий операциялар қўмондонлиги билан биргаликда вилоят маъмурий маркази - Хомс шаҳрининг бир қанча мавзелари ва унга яқин ҳудудларда ўтказиляпти.
Фото: AFP
Хавфсизлик кучлари Води-Заҳаб ва Акрима ҳудудлари аҳолисини кўчага чиқмасликка ва уйларида қолишга чақирди.
Сурияда 61 йил ҳукмронлик қилган «Баас» партияси режими қулаганидан сўнг, 8 декабр куни Ҳарбий операциялар қўмондонлиги умумий амнистия эълон қилди. Мамлакатнинг кўплаб вилоятларида яраштириш марказлари очилган. Тўнтарилган режим тарафдорларидан маълум муддат ичида қуролларини топшириш сўралган.
Аввалроқ Ҳарбий операциялар қўмондонлиги Тартус ва Лозиқия провинцияларида ҳам худди шундай амалиётлар ўтказган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2024 йилда 6,6 миллиард долларга ошди
Хитойда тарқалаётган хавфли вирус Ўзбекистонда ҳам қайд этилди
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
Янги Орлеандаги теракт ижрочиси ҳужумдан олдин шаҳарга икки марта келгани маълум бўлди
Ўзбекистонда доллар нархи 13 000 сўмга чиқди!
United Airlines барча самолётларига Starlink интернетини ўрнатишни режалаштирмоқда