19:09 / 09.01.2025
38

Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти

Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Эрон Сурияда катта мағлубиятга учраган, аммо шундай бўлса-да, мамлакатда ўз фаолиятини давом эттиришга уринади. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) бригада генерали Беҳруз Эсбатий маълум қилди.

NYT нашри маълумотларига кўра, генерал ўтган ҳафта Теҳрондаги масжидда сўзга чиққан ва унинг нутқи Эрон раҳбариятининг баёнотларига кескин зид бўлган. Эрон расмийлари ҳафталаб Суриядаги стратегик йўқотишлар кўламини камайтириб кўрсатишга уринган.

Эсбатий Россияни “рус самолётлари Сурия қўзғолончиларини бомбардимон қилаётгани” ҳақидаги даъволари билан Эронни чалғитганликда айблаб, аслида улар очиқ майдонларга бомба ташлаганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Исроил Суриядаги Эрон нишонларига зарба берганида, Россия “радарларни ўчириб, амалда ушбу ҳужумларга кўмаклашган”.

Фото: Reuters
ИИҚК генерали, шунингдек, Эроннинг Сурия президенти Башар Асад билан муносабатлари у истеъфога чиқишидан бир неча ой олдин кескинлашганини айтган.

Мен Суриянинг йўқотилишини фахрланадиган нарса деб ҳисобламайман. Биз мағлубиятга учрадик ва мағлубият жуда оғир бўлди”, дейди Эсбатий.

Суриядаги вазият
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.

Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирган, одамлар буюмларни талон-торож қилган. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланган. Кечроқ Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди.

10 декабрь куни Идлиб шаҳрида исёнчиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган телевидение мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё