Фото: reuters.com
Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни эгаллаш режалари ҳақидаги баёнотлари орол аҳолиси манфаатларига зид эканини айтди.
«Трамп Гренландияни қўлга кирита олмайди. Гренландия — бу Гренландия. Гренландия аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми билан ҳимояланган халқ», деди Расмуссен. У орол тақдирини унинг аҳолиси ҳал қилиши кераклигини таъкидлади.
Айни пайтда Дания бош вазири Метте Фредериксен Париж ва Берлинга ташрифидан сўнг Европа Иттифоқи Данияни ўз мухторияти билан боғлиқ масалаларда тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
Метте Фредериксен 28 январ куни Германия канцлери Олаф Шолц ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувда «албатта, давлатлар ҳудуди ва суверенитетини ҳурмат қилиш зарурлигини» муҳокама қилганини айтди. Politico газетасининг ёзишича, музокараларда Доналд Трамп Гренландияни Қўшма Штатларга қўшиб олиш учун иқтисодий босимни қўлласа, импорт қилинган Америка товарларига савдо тарифларини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Доналд Трамп Гренландияни сотиб олиш АҚШ миллий ва иқтисодий хавфсизлиги учун «мутлақ зарурат» эканини таъкидлаб келмоқда. Ушбу фонда Гренландия бош вазири Муте Эгеде орол аҳолиси АҚШ ва Даниядан мустақил бўлишни хоҳлаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Доналд Трамп билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини излаётганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар