Фото: Ведомости
Россиянинг «Лаборатория Касперского» компанияси смартфонлардаги суратлардан маълумотларни ўғирлайдиган аввал номаълум бўлган троян-вирусни аниқлади. Бу ҳақда «Ведомости» ёзди.
Қайд қилинишича, вирус App Store ва Goggle Play орқали юклаб олинган 20 та сохта мессенжер иловаси, сунъий интеллект ёрдамчилари, озиқ-овқат етказиб бериш иловалари ва криптовалюта иловаларида топилган.
Компания маълумотларига кўра, троян-вируслар Google Play орқали 242 минг мартадан кўпроқ юклаб олинган.
«Лаборатория Касперского» мутахассислари троянга SparkCat номини берди. Смартфонга юклаб олинган ва ишга туширилгандан сўнг, сохта илова фотосуратларни кўриш учун рухсат сўрайди ва галереядаги тасвирлардаги матнни таҳлил қилиш учун белгиларни оптик аниқлаш (OCR) дастуридан фойдаланади.
Вирус калит сўзларни топиб, уларни фирибгарларга узатади. Вирус ҳар қандай нозик маълумотларга қизиқади - иловалар учун пароллар, ҳужжатлар, криптоҳамёнларни тиклаш учун калит сўзлар ва бошқалар тасвирланган скриншотлар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу iPhone смартфонларида бундай троянларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ биринчи ҳолат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар