Қозоғистонга 252 минг дона тухумни ноқонуний олиб киришга уринганлар тўхтатилди

Россиядан Қозоғистонга ветеринария кузатув ҳужжатларисиз 252 минг дона товуқ тухумини олиб киришга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, “Жайсан” ветеринария назорати постида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария назорати ва қўмитасининг Ақтобе вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари Россиядан Байқўнғирга йўл олган транспорт воситасини текширган.
Текширув давомида юк учун зарур ветеринария ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома ва маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тухумларнинг бутун партияси эса Россияга қайтарилган.
Шунингдек, ташувчига ветеринария қонунчилиги талаблари ҳамда назорат қилинадиган маҳсулотларни давлат чегараси орқали олиб ўтиш қоидалари тушунтирилган.





























Изоҳлар 0
…