23:22 / 05.02.2025
278

Франция биринчи хоними Брижит Макрон ёшлигида қандай кўринишда бўлган?

Франция биринчи хоними Брижит Макрон ёшлигида қандай кўринишда бўлган?
Эммануэл Макроннинг рафиқаси лицейда оддий ўқитувчи бўлиб юрган пайтларида суратга тушишни унчалик ёқтирмасди, лекин интернетдан кулиб турган малласоч аёлнинг бир нечта суратларини топиш мумкин.

2024 йил 13 апрелда Брижит Макрон 71 ёшини нишонлади. Турмуш ўртоғи Эммануэл Макрон билан орасидаги 24 йиллик фарққа қарамай, Франциянинг биринчи хоними ёшига нисбатан ажойиб кўринади.

Брижит Мари-Клод Макрон 2017 йилда дунёдаги деярли ҳар бир аёл орзу қиладиган мавқега эга бўлди. Биринчи хонимлик ундан расмий либосларни бирин-кетин ўзгартиришни, классик соч турмаги билан шуғулланишни ва президентга хизмат сафарларида ҳамроҳ бўлишини талаб қиларди.

Кўпчилик сўнгги трендлардан ортда қолмаслик Брижитдан нафақат унинг нуфузли мақоми, балки ёнида ёш турмуш ўртоғи бўлгани сабабли, деб баҳслашади. Аммо француз ва лотин тили ўқитувчиси бўлганида ҳам Брижит мафтункор бўлган. Шунга қарамай, малласоч аёл суратга тушишни унчалик ёқтирмасди ва иложи борича камералардан қочишга ҳаракат қиларди.

Шу кунларда интернетда Макрон хоним ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Елисей саройининг расмий вакиллари барча тахминларда заррача ҳақиқат йўқлигини бир неча бор тасдиқлаб, президент рафиқаси ҳар доим очиқ турмуш тарзини олиб борганганини таъкидлади.

Америкалик журналист Макроннинг рафиқаси эркак бўлиб туғилганини исботлашга ваъда берди

Бир нечта фотосурат ва видеороликлар шуни кўрсатадики, Брижитнинг юз тузилиши, нозик қомати ва ёрқин табассуми йиллар давомида деярли ўзгармаган. Айтганча, қизиқарли факт шундаки, 1975 йилдаги бу оқ-қора расмда 22 ёшли Брижит тўнғич ўғли Себастьян билан суратга тушган, унинг бўлажак турмуш ўртоғи Эммануэл Макрон эса икки йил ўтиб дунёга келади. Бу кадр биринчи хонимнинг табиий гўзаллигидан камчилиги йўқлигини исботлайди, аммо бу Макрон хоним жозибадорлигини таъкидлашга ёки яхшилашга ҳаракат қилмаганини англатмайди.

Кўплаб жарроҳлар Брижит ринопластикадан фойдаланган деб ҳисоблашади. Бурун учи, умуман унинг пропорцияси бир оз ўзгарган ва бу бир қарашда яққол сезилади. Бундан ташқари, Франция президентининг рафиқаси юзининг пастки қисмидаги ажинлар билан жуда эрта кураша бошлаган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Макрон хоним гиалурон кислотаси асосидаги филлерлар ёрдамида терисини торттирган ва ёноғини коррекция қилдирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг