20:31 / 08.02.2025
74

Нью-Йоркда уч юз йиллик скрипка 11 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркда уч юз йиллик скрипка 11 миллион долларга сотилди
Антонио Страдивари томонидан 1714 йилда ясалган ноёб скрипка Ню-Йоркда ўтказилган аукционда 11,25 миллион долларга сотилди, деб ёзади The Guardian.

Ушбу тарихий мусиқа сози кимошди савдоларида янги рекорд ўрнатиши кутилган эди, бироқ 2011 йилда 15,6 миллион долларга сотилган Lady Blunt (1721 йилда ясалган) скрипкасининг рекорди ҳозирча ўзгаришсиз қолди.

Sotheby’s аукцион уйи томонидан "оҳанглар дурдонаси" сифатида баҳоланган 311 йиллик ушбу скрипка ўз вақтида машҳур венгр скрипкачиси Йожеф Йоахимга тегишли бўлган. У буюк бастакор Иоҳаннес Брамснинг яқин дўсти сифатида танилган.

2015 йилда мазкур мусиқа созининг сўнгги эгаси – собиқ талабалардан бири Си-Хон Ман вафот этгач, скрипка Янги Англия консерваториясига хайрия қилинган. Бироқ, шартга кўра, у кимошди савдосига қўйилиб, ундан тушган маблағ мусиқа соҳасидаги стипендиялар жамғармасига йўналтирилиши лозим эди.

Афсонавий италиялик уста Антонио Страдивари ва унинг оиласи XVII-XVIII асрларда яратган скрипкалардан тахминан 600 таси бугунги кунгача сақланиб қолган. Уларнинг кўпчилиги хусусий коллекцияларда мавжуд. Айрим маълумотларга кўра, Страдивари созлаган мусиқа асбоблари турли битимларда 20 миллион долларгача сотилган ҳолатлар ҳам учраган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг