06:26 / 14.02.2025
472

Эроннинг Сурия ҳукуматини ағдариш режаси фош бўлди

Эроннинг Сурия ҳукуматини ағдариш режаси фош бўлди
Сурия телевидениеси турк манбаларига таяниб, Эроннинг президент Аҳмад аш-Шаръни йўқ қилиш ва давлат тўнтариши уюштириш режаси ҳақида хабар берди.

Бу фитна Ироқнинг Нажаф шаҳрида муҳокама қилингани, унга эронлик генераллар, суриялик собиқ зобитлар ва шиа тадбиркорлари жалб этилгани айтилмоқда.

Режа ПКК, ИШИД ва Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлаш, низоларни қўзғатиш ва ПКК билан ҳужумларни мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.

Эрон, шунингдек, Афғонистон ва Покистондаги шиа жангариларини ПКК назоратидаги ҳудудлардан фойдаланиб мамлакат ҳудудига киритган ҳолда, тартибсизлик ва халқаро аралашувни қўзғатмоқчи, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг