
7 март куни Суриянинг ғарбида, айниқса Латақия ва Тартус вилоятларида алавийлар томонидан бошланган исён оқибатида мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлгани хабар қилинди. Associated Press агентлиги хабар беришича, Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш обсерваториясининг (SOHR) маълумотларига кўра, янги ҳукумат ва Асаднинг собиқ тарафдорлари ўртасида икки кундан бери давом этаётган тўқнашувларда камида 745 нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмган.
Халок бўлганлар орасида Сурия ҳукуматининг хавфсизлик кучларининг 125 нафар ва Асадга боғлиқ қуролли тузилмаларнинг 148 нафар жангчиси ҳам бор. Бу воқеа SOHR томонидан Сурияда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ҳаракати 2024 йил декабрда Асад режимини ағдарганидан бери кузатилган энг қонли воқеа сифатида баҳоланмоқда.
Тўқнашувлар ва жанжаллар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумотлар ҳали тарқатилгани йўқ. Шу пайтгача, тўқнашувлар асосан локал кўринишда бўлиб, тезда тўхтаган эди. Бироқ, агар янги ҳокимият алавийлар қўзғолонини тезда бостира олмаса, бу бошқа жамоалар билан зиддиятларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
8 март куни ёзилган маълумотларга кўра, Сурия марказий ҳукумат кучлари алавийлар қўзғолони бошланган Латақия ва Тартус вилоятларини қайтадан назорат остига олган. Шунга қарамай, «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» ҳаракатига алоқадор армия ва жангарилар ҳозирда минтақадаги аҳоли гавжум ҳудудларда рейдлар ўтказмоқда.
Ушбу исённинг ҳудуддаги келажаги ва унинг оқибатлари Суриядаги янада юқори даражадаги сиёсий ва жамоавий кескинликларга олиб келиши мумкин. Воқеа чуқур сиёсий муаммолар ва жамоалар орасидаги зиддиятларнинг янада кучайишига сабаб бўлиши эҳтимол. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар