10:11 / 17.03.2025
2 197

Энг кўп олтин заҳирасига эга мамлакатлар (топ-10)

Энг кўп олтин заҳирасига эга мамлакатлар (топ-10)
РБК энг йирик олтин захирасига эга мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра АҚШ ушбу рейтингда катта фарқ билан олдинда бормоқда — 8133,46 тонна.

Ундан кейинги учликни Европа мамлакатлари банд этди — Германия (3351,53 тонна), Италия (2451,84) ва Франция (2437). Топ-5га Россия ҳам кирди — 2335,9 тонна.

Хитой (2279,56) — олтинчи, Швейцария (1039,94) — еттинчи, Ҳиндистон (876,18) — саккизинчи, Япония (845,97) — тўққизинчи, Нидерландия (612,45) — ўнинчи ўринда.

Кеча, 15 март куни олтин қиймати тарихда биринчи марта бир унцияси (31,1 грамм) учун 3 минг доллардан ошган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг кўп олтин заҳирасига эга мамлакатлар (топ-10)