
Токио университети олимлари аллергияга қарши табиий модда аниқлашганини маълум қилди. Бу модда кемпферол деб аталади ва у исмалоқ, брокколи, қизил пўстли олма, кўк чой, карам ва ловия каби маҳсулотларда мавжуд. Тадқиқот натижалари Allergy журналида эълон қилинди.
Кемпферол нима қилади?
Олимлар сичқонларда ўтказган тажрибада кемпферол озиқ-овқат аллергиясига, хусусан тухум оқига бўлган реакцияни камайтирганини аниқлади. Моддани қабул қилган сичқонларда диарея тўхтаган, тана ҳарорати пасайган ва аллергенга нисбатан сезувчанлик анча сусайган.
Бу флавоноид организмда RALDH2 ферменти ишлаб чиқарилишини кучайтиради. У иммун тизимини тартибга солиб, яллиғланишни камайтиради ва аллергик реакцияларни босади.
Табиий профилактикага йўл очилади
Профессор Тиҳару Нишияманинг таъкидлашича, кемпферолга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш аллергия белгилари енгиллашишига ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, аутоиммун касалликларда ҳам ижобий натижалар бериш эҳтимоли бор.
Ҳозирча тадқиқот ҳайвонларда ўтказилган бўлса-да, олимлар яқин келажакда инсонларда клиник синовлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Мутахассислардан маслаҳат
Шифокорлар аллергияга мойил инсонларга кундалик рационга кемпферолга бой сабзавот ва меваларни қўшишни тавсия қилмоқда. Бундай маҳсулотлар нафақат аллергия, балки умумий иммунитетни мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.
Янгиликлардан хабардор бўлиб боринг — Zamin.uz билан қолинг! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар