
АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий тортишувлар яна қайноқ паллага кирди. АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Socialдаги саҳифасида жаҳон бозорларидаги вазият ва Хитойнинг “ҳурматсиз муносабати”ни танқид қилиб, хитой товарларига божларни 125 фоизгача оширишни маълум қилди.
“Хитойнинг жаҳон бозорларига ҳурматсиз муносабатини ҳисобга олган ҳолда, божларни 125 фоизгача кўтардим. Бу қарор дарҳол кучга киради,” — деб ёзди Трамп.
Унга кўра, Пекин яқин келажакда “Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатларни иқтисодий жиҳатдан талон-торож қилиш” даври тугаганини англаб етади.
90 кунлик кечиктириш — бошқа давлатларга имтиёз
Айни пайтда Трамп 75 та давлат билан музокаралар олиб бораётганини айтди. Ушбу давлатлардан келадиган товарларга 90 кунлик кечиктириш жорий этилади ва шу муддат мобайнида 10 фоизли бож ставкаси амал қилади.
Хитой АҚШга боришни ўйлаётган фуқароларини огоҳлантирди
Трамп томонидан киритилган янги божлар фонида Хитой ҳукумати ҳам ўз фуқароларини огоҳлантирди. Маданият ва туризм вазирлиги АҚШда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ва савдо муносабатларидаги таранглик туфайли саёҳат қилишдан аввал хавфни синчковлик билан баҳолаш кераклигини таъкидлади.
“Қўшма Штатларга сафар қилиш хавфини жиддий баҳолаш ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш зарур”, — дейилади расмий хабарда.
Савдо уруши — рақамлар орқали таҳлил
- 2 апрель — Трамп 185 мамлакатдан келадиган маҳсулотларга бож жорий этилишини маълум қилди.
- Хитой товарларига дастлаб 34% бож белгиланди.
- Жавоб тарифи сифатида Пекин ҳам шунча миқдорда Америка товарларига бож солди.
- Трамп божларни 50% гача ошириш билан таҳдид қилди.
- Шундан сўнг божлар 104% даражага чиқди.
- Пекин эса 84% бож билан жавоб қайтарди.
- Энг сўнгги қадам — Трамп 125% божни расман жорий қилди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можароси яна кескинлашмоқда. Икки иқтисодий гигант ўртасидаги бундай ҳаракатлар нафақат сиёсий, балки глобал бозорларга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши муқаррар. Энг муҳими — бу жараёнда бошқа давлатлар ва оддий истеъмолчилар қандай таъсир олади? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар