date
views 159

Трамп Лондондаги музокараларни олқишлади: Россия-Украина муаммоси бўйича силжиш сезиляптими?

Трамп Лондондаги музокараларни олқишлади: Россия-Украина муаммоси бўйича силжиш сезиляптими?
Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп 23 апрель куни Лондонда ўтказилган муҳим музокараларга ижобий баҳо берди. Унда Европа, Украина ва АҚШ вакиллари Россия-Украина низосини барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилди. Музокаралар тўғрисидаги репортажни Fox News телеканали жонли эфирда ёритди.

Оқ уйда журналистлар билан бўлган мулоқотда Трамп ушбу мулоқотни самарали деб баҳолади ва можарони ҳал этишга хизмат қилувчи илк қадамлар ташланганини қайд этди.

“Ҳа, менимча, музокаралар яхши ўтди”, — деди Трамп. — “Бу муаммони бартараф этиш учун икки кучли ва зеҳнли инсон келишувга эришиши зарур”.

АҚШ, Украина ва Европа – музокаралар орқасида ким турди?

Америка томонидан музокараларда Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог қатнашди. Кўпчилик АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг иштирокини кутган эди, аммо делегацияга айнан Келлог бошчилик қилди.

Украина томонидан Президент девони раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Сибиха ва Мудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этди. Франция ва Германия эса учрашувга ўз маслаҳатчиларини юбориш билан чекланишди.

Қрим ва НАТО масалалари – музокаралардаги долзарб мавзулар

Музокаралар давомида Ғарб ОАВга кўра, фронт чизиғини вақтинча “музлатиш”, Украинадан НАТОга аъзо бўлиш истагидан воз кечишни сўраш, шунингдек, Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш имконияти эвазига Киевга хавфсизлик кафолатлари бериш таклифлари муҳокама қилинди.

Вашингтон аввалроқ, агар реал натижаларга эришилмаса, музокаралардаги воситачилик ролини қайта кўриб чиқишини маълум қилган эди. Киев эса ўз навбатида, Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ҳар қандай шароитда ҳам мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

Қрим: баҳс тугаган ёки бошланмаган?

Россия Қримни ўз ҳудуди сифатида кўради ва бу масала ёпиқ эканини таъкидлайди. Украина эса бу нуқтада позициясидан қайтишни истамайди.

Лондондаги музокаралар қандай натижа беради, бу ҳозирча номаълум. Аммо сиёсий саҳнада шиддатли ҳаракатлар қайта бошланди. Энг муҳими — тинчлик учун ҳаракатлар бошлангани ўзининг ўзиёқ ижобий белги сифатида баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Лондондаги музокараларни олқишлади: Россия-Украина муаммоси бўйича силжиш сезиляптими?