date
views 506

Анжелина Жоли ёшлигида киллер ёллагани маълум бўлди: сабаби ҳайратланарли

Анжелина Жоли ёшлигида киллер ёллагани маълум бўлди: сабаби ҳайратланарли
Ҳолливуднинг машҳур юлдузи Анжелина Жолининг ёшлиги кутилмаган ва ажойиб воқеаларга бой бўлган. Кўпчилик учун бу факт жуда ҳайратланарли туюлиши мумкин, лекин машҳур актриса ўз вақтида киллер ёллашга уринган. Бунинг сабаби эса жуда ғалати ва кутилмаган эди.

Анжелина Жоли ёшлигида жиддий руҳий қийинчиликларга дуч келган. У ҳатто бир неча марта ҳаёт билан хайрлашишни режалаштирган. Лекин актриса ўз жонига қасд қилишни истамаган, чунки бу ҳолат унинг оила аъзолари ва яқинларига оғир руҳий жароҳат етказишини яхши билган.

Шу сабабли, актриса ўзига киллер ёллаш орқали бу муаммони ҳал қилишни режалаштиради. Унинг фикрича, агар унинг ўлими киллер орқали амалга оширилса, яқинлари бу ҳолатда ўзларини айбдор ҳис қилмасликлари мумкин эди. Анжелина чиндан ҳам киллерни топишга муваффақ бўлган.

Бироқ киллер актрисанинг ғаройиб буюртмасини кечиктиришни афзал кўради. Бу ҳақида Жоли 2001 йилда қуйидагиларни айтган:

“У жуда ақлли ва мулоҳазали инсон эди. Унга буюртмани бажаришдан аввал икки ой ўйлаб кўришимни таклиф қилди ва кейин яна қўнғироқ қилишим мумкинлигини айтди”, — дейди Анжелина Жоли.

Айтиш мумкинки, айнан ушбу икки ойлик даврда актриса ички инқирозини енгиб, ўзини анча яхши ҳис қила бошлайди. Натижада актриса киллерга берган буюртмасини бекор қилади ва ҳаётга нисбатан янгича, ижобий қарашларга эга бўлади.

Шундай қилиб, бу кутилмаган воқеа туфайли Анжелина Жоли ҳаётдаги муаммоларни енгиб ўтган ва кейинчалик бутун дунёга танилган юлдузга айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анжелина Жоли ёшлигида киллер ёллагани маълум бўлди: сабаби ҳайратланарли