
15 май куни Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат якунларида Эрдўған Россия ва Украина раҳбарлари тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёр бўлсалар, Туркия улар учун майдон бўлишга тайёр эканини маълум қилди.
Anadolu агентлигининг хабар беришича, Эрдўған икки давлат ўртасидаги можарони музокаралар орқали ҳал этиш учун "тарихий имконият" вужудга келганини таъкидлаган.
“Биз Россия ва Украина ўртасидаги низони тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал этиш вақти келганини ҳисоблаймиз. Бунинг учун икки томоннинг умумий тил топиши ва келишувга интилиши жуда муҳим,” — деди Эрдўған.
Ёпиқ эшиклар ортидаги дипломатия
Анқарада ўтказилган Эрдўған ва Зеленский учрашуви журналистлардан ёпиқ ҳолатда ўтказилди. Унда Туркиянинг юқори даражали расмийлари — мудофаа вазири Ясар Гулер, Миллий разведка раҳбари Иброҳим Калин ва президент маслаҳатчиси Акиф Чагатай Қилич иштирок этди. Суҳбат жараёнида хавфсизлик, дипломатик ечимлар ва истиқболдаги музокара жараёни муҳокама қилингани қайд этилди.
Анталияда ҳам фаол дипломатик ҳаракатлар
Айни пайтда Туркиянинг Анталия вилоятида ҳам Украинадаги уруш бўйича дипломатик фаоллик давом этмоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Марко Рубио НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида учрашди.
Учрашувда томонлар Украина ва Россия ўртасида тўғридан тўғри музокаралар олиб борилишини енгиллаштириш ва тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича келишиб олдилар.
Zamin.uz таҳририятидан савол:
Сиз нега Туркия бу музокарада етакчи майдон бўлиб қолмоқда, деб ўйлайсиз? Бу урушда халқаро аралашув орқали тинчликка эришиш мумкинми?
Zamin.uz таҳририяти мазкур жараённинг барча босқичларини диққат билан кузатишда давом этади ва сизни янгиликлар билан хабардор этишни давом эттиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар