
Эрон махсус хизматлари Исроил манфаатларига жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятида гумонланган қарийб 700 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда куч тузилмаларидаги манбаларига таяниб BBC хабар берди.
«Тезкор маълумотлар ва аҳоли томонидан берилган хабарлар асосида разведка-қўпорувчилик тармоқлари таркибида фаолият юритган ёлланма шахслар қўлга олинди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, операциялар давомида портловчи моддалар, масофадан бошқариш тизимлари ва жосуслик қурилмалари мусодара қилинган. Бундан ташқари, Эрон томони дронларни йиғиш билан шуғулланган Исроил разведкасига боғлиқ ноқонуний устахоналар ҳам топилганини маълум қилди.
Хавфсизлик хизмати Кирманшоҳ, Исфаҳон, Хузистон, Форс, Луристон вилоятларида ўтказилган. ОАВ маълумотларига кўра, пойтахтда ҳам алоҳида ҳибсга олиш ишлари амалга оширилган, аммо Теҳрон расмий статистикани эълон қилмаган.
22 июнда Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган уч киши қатл этилган эди. Улар мамлакатга алкогол ичимликлар партияси ниқоби остида теракт уюштириш учун ускуналарни олиб киришга уринган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар